Украина президенти Владимир Зеленский Совет Иттифоқини Иккинчи жаҳон урушини бошлашда айблади. У бу ҳақда Варшавада Польша президенти Анджей Дуда билан учрашувдан кейин ўтказилган брифингда таъкидлаган.
Бир неча кун олдин интернет саҳифаларидана бирида Тошкентлик йўл-ҳаракати бошқарувчиси сержант Содиқ Қосимовнинг фотосуратлари пайдо бўлган эди.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг раҳбарларидан бири бўлмиш Қосим Сулаймонийнинг йўқ қилиниши Қўшма Штатлар душманларини тийиб қўйиш борасидаги стратегиянинг таркибий қисми ҳисобланади. Бу стратегия объектлари Россия ва Хитой ҳамдир, дея душанба куни баёнот берди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
Теҳрон генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берган АҚШ президенти Дональд Трампни судга бермоқчи. Бу ҳақда Эрон олий суди раиси Иброҳим Раисий маълум қилди.
Генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ўнг қўлни йўқотишга ўхшайди, деди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва бунга жавобан АҚШнинг "оёқларини кесиб ташлаш"ни ваъда берди. Бу ҳақда Rambler хабар бермоқда.
Эроннинг Кирмон шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп буйруғига кўра ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ISNA агентлигига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен Ислом инқилоби соқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабабини тушунтирди.
Эроннинг Кирмон шаҳрида бўлиб ўтаётган генерал Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими у билан видолашиш истагидагиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги боис бошқа санага қолдирилди. Бу ҳақда, Пресс ТВ телеканалига асосланиб, «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Бугун Эроннинг Кармон шаҳрида генерал Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Маросимда келиб чиққан тиқилинч туфайли камида 35 киши ўлди, 48 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда ВВС.
Вашингтон Яқин Шарқдан қўшинларини олиб чиқмаса, «иккинчи Вьетнам»га дуч келади. Бу ҳақда Эрон олий раҳнамосининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий АҚШ томонидан ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний билан видолашув маросимида маълум қилди, дея хабар беради Al-Alam телеканали.
CNN телеканали хабарига кўра, Эрон генерал Қосим Сулаймонига суиқасд қилгани учун АҚШдан қасос олиш мақсадида бу мамлакатда шу йил бўлиб ўтадиган президент сайловларига таъсир қилиши мумкин.
Америкалик таниқли актриса ва қўшиқчи Роуз Макгоуэн твиттердаги саҳифасида эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг америкалик ҳарбийлар томонидан ўлдирилиши учун Эрондан узр сўради ва АҚШ фуқароларини “ўлдирмаслик”ни сўради.