Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШга «иккинчи Вьетнам»ни ваъда қилди

A A A
Эрон АҚШга «иккинчи Вьетнам»ни ваъда қилди

Вашингтон Яқин Шарқдан қўшинларини олиб чиқмаса, «иккинчи Вьетнам»га дуч келади. Бу ҳақда Эрон олий раҳнамосининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий АҚШ томонидан ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний билан видолашув маросимида маълум қилди, дея хабар беради Al-Alam телеканали.

«Америкаликлар ўта аҳмоқлик қилиб қўйишди. Энди ‘иккинчи Вьетнам’ни истамасалар, минтақани тарк этишлари лозим», — деди Вилоятий.

Вилоятий АҚШ доимо Эрон ва унинг иттифоқдошларидан мағлуб бўлиб келганини таъкидлади.

Киритилди: 06:49 07.01.2020. Ўқилди: 5416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда