Фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйилган ҳамда давлат ва жамият манфаатларига 1 миллиард 822 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу АҚШ элчихонасининг Истанбул марказидаги терактлар хавфи ҳақидаги огоҳлантиришига изоҳ берди.
Ғарб ва Киевнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровларини шу пайтгача рад этиб келаётган Исроил ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкин.
АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспектори Жон Сопкога кўра, гап Толибоннинг аёллар зулмини институционаллаштиришида.
АҚШ вакиллар палатаси аъзоси, республикачилар партияси вакили Крис Стюарт 16 ёшга тўлмаган болаларнинг руҳий саломатлигини маҳофаза қилиш мақсадида уларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.
Бу ҳақда собиқ президент Дональд Трамп радиобошловчи Хью Хьюитт билан суҳбатда айтиб ўтди.
Британия бош вазири Риши Сунак телевидениега берган интервьюсида келажакда Украинага қирувчи самолётлар юбориш имкониятини инкор этмади.
Аргентина Марказий Банкининг хабар беришича, юқори инфляция фонида Аргентина ҳукумати 2000 песолик янги купюрани муомалага киритишга қарор қилди.
Bloomberg нашри Швейцария парламентида Украинага мамлакатда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларнинг етказиб берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилганини хабар бермоқда.
Дўстлик маҳалласидаги тут дарахтларининг тепа шоҳ қисмлари электр энергиясининг сим ёғочига тегиб тургани аҳолига электр энергиясини етиб боришида ноқулайликлар келтириб чиққаргани сабабли фуқаро Б.Ш. томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатномасиз дарахтлар кесиб ташланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
2022 йил ноябрида Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи доирасида Тошкент трамвай тизимини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича келишувга эришилган эди.