Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШда 16 ёшга етмаганларнинг ижтимоий тармоқларга кириши тақиқланиши мумкин

A A A
АҚШда 16 ёшга етмаганларнинг ижтимоий тармоқларга кириши тақиқланиши мумкин

АҚШ вакиллар палатаси аъзоси, республикачилар партияси вакили Крис Стюарт 16 ёшга тўлмаган болаларнинг руҳий саломатлигини маҳофаза қилиш мақсадида уларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.

"Миллатимиз болалари саломатлиги руҳий инқирозни бошдан кечирмоқда. Шу биос мен 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини тайёрладим", – дейилади сиёсатчининг ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилинган баёнотида.

Стюартнинг қўшимча қилишича, аввал ҳеч қачон ҳозиргидек “тажанг, ташвишли, ўз жонига қасд қиладиган" авлод бўлмаган.

"Бизнинг вазифамиз уларни муаммолар илдизи бўлган ижтимоий медиадан ҳимоя қилиш", - дейди у.

Киритилди: 14:34 03.02.2023. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!