Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Украинага нисбатан позициясини ўзгартириши мумкин

Исроил Украинага нисбатан позициясини ўзгартириши мумкин

Ғарб ва Киевнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровларини шу пайтгача рад этиб келаётган Исроил ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Исроилнинг Walla нашри юқори мартабали манбаларга таяниб хабар беришича, бош вазир Бенямин Нетаняху ўз ҳукуматига Украинага қурол етказиб бериш имкониятини кўриб чиқишни топширган.

Аввалроқ Нетаняху Украина Қуролли кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатиш, жумладан, "Темир гумбаз" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериш имкониятини истисно этмаган эди.

Келаси ҳафта эса Киевга Исроилнинг янги ташқи ишлар вазири Эли Коэн ташриф буюриши кутилмоқда. Бу Исроил ҳукуматининг юқори мартабали вакили томонидан Россиянинг кенг кўламли босқинчилиги бошланганидан бери Украинага амалга оширилган биринчи ташриф бўлади.

Киритилди: 17:46 03.02.2023. Ўқилди: 2456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!