Сиам эгизаклар – опа-сингил Эбигейл ва Бриттани Хенселларнинг бир танаси, икки қўли, икки оёғи ва уч ўпкаси бор, дея ёзмоқда "Даракчи" нашри.
Ислом Каримов номидаги халқаро Тошкент аэропортида йўловчилар ва юкларни мустақил рўйхатдан ўтказиш синовдан ўтказилади.
Чирчиқ шаҳрида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди кассация инстанциясининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Ўзбекистонда 1 июлдан савдо объектларига алкоголь маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан 100 метргача масофада сотишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасида Қизил китобга киритилган жониворларнинг браконьерлар томонидан ноқонуний овланишининг олди олинди, дея хабар қилди Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари «Газета.uz"га.
2017 йилнинг 8 ноябрь куни СВОЖЖДЛҚК Департаменти Хоразм ва Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкентдаги Олмазор туманида жойлашган Gold Premium Product МЧЖга қарашли «Шаршара» колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехда 69,6 килограмм гўштни цехга топшириш йўли билан тезкор-қидирув тадбири ўтказилиб, жамият ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт G7 саммитидан олинган машҳур фотосурат бўйича изоҳ берди.
Сингапурда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
“Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ходимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроиловлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг сентябрида намойиш қилиниши кутилаётган iPhone смартфони модели тасвири пайдо бўлди.
Орландо шаҳри (Флорида штати)да номаълум шахс ўқ очиб, турар-жойлардаги хонадонлардан биридаги тўрт болани гаровга олган.
Украина президенти Пётр Порошенко талабалар билан учрашув давомида мамлакатда олий аксилкоррупцион суд ташкил этилиши ҳақидаги қонунни имзолади.
20-26 июнь кунлари Фарғона водийсининг тўрт шаҳрида - Наманган, Андижон, Фарғона ва Қўқонда Open Air–Oltin Vodiy концертлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроқўми «Бунёдкор» стадиони номини «Миллий» деб ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди.
Lufthansa авиакомпаниясининг Airbus A340-300 йўловчи самолёти Франкфурт аэропортида шатакка олиниши вақтида ёниб кетди. Ушбу ҳолат видеоси Life Shot телеграм-каналида жойлаштирилган.
“Реал” етакчиси Криштиану Роналду Мадриддан кетишга астойдил бел боғлаган кўринади.
Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли йигит вояга етмаган, 2002 йилда туғилган 9-синф ўқувчисининг ожизлигидан фойдаланиб, у билан жинсий алоқа қилган.
Испанияда минглаб одамлар минтақавий мустақилликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир-бирларига қўл берган ҳолда, жами 202 км узунликда одамлардан иборат занжирни яратишди, деб хабар берди "Даракчи" нашри.
Ота-онам мени атеистик руҳда тарбиялашди. Ўлимдан сўнг ҳаёт мавжуд эмаслиги, инсон танаси туроққа сингиши билан барчаси барҳам топиши ҳақида уқтириб келишди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олишга ёшларни жалб қилиш зарурати ҳақида хабардорликни ошириш ва сиёсий тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди, дея маълумот беради "Спутник".
АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурда туғилган кунини муддатидан олдин — КХДР етакчиси билан учрашув арафасида нишонлашни бошлади. Бу ҳақда «daryo.uz» хабар берди.
Кеча, 10 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 2 ёшли Сарварбек Зиёдуллаевнинг йўқолганлиги тўғрисида ва бола ўғирлигида гумонланаётган аёл фотосурати келтирилган маълумот барча ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.
Ўзбекистонда Ийд ал-Фитр — Рамазон ҳайити байрами 15 июнь, жума куни нишонланади. Бугун, 11 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини имзолаган.
...
Йил бошидан буён 21,5 мингдан ошиқ киши маст ҳолда машина ҳайдагани учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Жиззах вилояти қўғирчоқ театрида Учқун Ўсаров пьесаси асосида режиссёр Акмал Тўраев томонидан саҳналаштирилган “Виртуал дунё” спектаклининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакат 2030 йилга қадар Евроиттифоқ ва НАТО аъзоси бўлишини хоҳлайди.
Ўзбекистоннинг соф олтин-вальюта захиралари бир ой ичида 59 миллион долларга камайиб, 1 июнда 27,025 миллиард долларни ташкил этди.
10 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида қотиллик содир этилди.