Германиянинг Росток шаҳрида электр сим устида ўтирган қуш сабабли йирик ёнғин юз берди. Электр тармоғида юз берган қисқа туташув сабабли қуш ёниб кетган ва остида жойлашган экин майдонига тушган.
Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг амал қилиш муддатини узайтирди. Бу ҳақда кенгаш ахборотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан Япония ҳукумати ўртасида «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш» (JDS) лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари, кенг жамоатчилик вакиллари ходимлари иштирок этди, деб ёзади ЎзА.
5 июль куни мамлакатдаги барча олий ҳарбий таълим муассасалари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультетида таҳсил олишни истовчи номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидовнинг «Мен кўрган дунё» ҳамда «Журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил» китоблари тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида юз берган ЙТҲда ҳалок бўлди, деб хабар беради «Казинформ».
Кеча, 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошидаги «Геоиннавация маркази» ДУК директори Талъат Абдуазизов раҳбарлигидаги бир гуруҳ ходимлар Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳридан қайтиб келди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита вакиллари хабар бермоқда.
Ўзбекистон фуқаросининг эски намунадаги биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати узайтирилди. Вазирлар Маҳкамаси 30 июнь куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди Адлия вазирлиги расмий Telegram-каналида.
Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато қилиб қўйганидан қатъий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай баёнотбилан чиқди.
Вақти-вақти билан мухбирлар тили билан айтганда «бомба»лар пайдо бўлади. Улар ахборот оламида шу даражада кучли портлаш содир этадики, ҳеч бир инсон таъсирланмай қолмайди.
Тожикистон божхонаси Ўзбекистон товарларини олиб кириш ва олиб чиқишга нисбатан қатъий чекловларни жорий қилди. Бу ҳақда «Ахбор»га таяниб, «Kommersant.uz» хабар берди.
Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Instagramда расмий саҳифаси очилгани маълум қилинди.
Телеграммда бу йилги олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари июль ойида бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистонда нобиометрик паспортнинг амал қилиш муддати яна узайтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 494-сон қарори имзоланди.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу мавзу юзасидан суриштирув ишларини давом эттирган ҳолда воқеа қаҳрамони — жабрланган аёл, каттақўрғонлик Н.Т. билан боғланиб, у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.
Термиз туманидаги Мангузар маҳалласида яшовчи тадбиркор Р.Рашидованинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс ўтган йил ноябрь ойидан жорий йил июль ойига қадар ўғирлик содир этиб келган.
Жаҳон Чемпионати бошланмасидан аввал Marca нашри ҳакамлар қанчадан пул олиши ҳақида хабар берганди.
Юртимизда миллатлараро тенглик, диний бағрикенглик тамойиллари устуворлигини ҳар бир жабҳада кузатиш мумкин. Лекин ўз эътиқодидан осонгина воз кечиб, бошқаларни ҳам шундай қилишга тарғиб этаётган кимсаларнинг ҳанузгача учраб туриши ачинарли ҳолат.
Туркияда яқин келажакда педофиллар учун ўлим жазоси тайинланиши мумкин. Шу жиҳат назарда тутилган қонун лойиҳаси республика парламентида кўриб чиқилди, дейилади Islam-today хабарида.
Биринчи Президентимизнинг китобини варақлай туриб, бундан бир неча йиллар муқаддам вилоятлардан биридаги сафари чоғида айтган сўзларини ўқидим: “Қиз болани эрта эрга берманг. Агар менинг шу илтимосимни қабул қилсангизлар, мен сизлардан умрбод рози бўламан. Қиз болани коллежни битирмасдан, ҳунар эгалламасдан туриб, кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, буни узоқни кўра билмаслик, калтабинлик деб ҳисоблайман.
Хабарингиз бор, бугун ФИФА Жаҳон чемпионатида қолган учрашувларни бошқариш учун номзод бўлган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Афсуски, бу рўйхатдан ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи жой олмади. Маълум бўлишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг эски жароҳати безовта қила бошлаган. Натижада, Эрматов гуруҳи ўйинларда ишлай олмаслиги ойдинлашган. Биз Равшан Эрматовнинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик, деб ёзади УФА матбуот хизмати.
Озайбойжон телевидениесининг “Bizimləsən” кўрсатувида нохуш ҳолат юз берди, дея хабар берди Даракчи нашри.
Сув оби ҳаёт. Усиз бир лаҳзани-да тасаввур қилиш қийин. Айниқса, тоза ичимлик суви олтинга тенг. Руҳимиз тетик, жисмимиз соғлом бўлишида унинг ўрни беқиёс.
Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаровга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан расмий маълумот берди.
Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган — Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ўғриликда гувон қилинган аёл қип-яланғоч ҳолда таҳқирлангани ҳақида хабар берган эдик.
Фарғона вилоятининг Қува туманида 4 июль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Юзия қишлоғида жойлашган «Юзия» МФЙ биноси олдида ҳайдаб кетаётиб, шу маҳаллада яшаган М.Б.ни уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
"Kun.uz" таҳририятига Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Қ.Қувватов томонидан Тошкент шаҳридаги ташкилотлардан бирининг раҳбарига нисбатан чиқарилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор келиб тушди (Бу қарор 1000дан ошиқ ташкилотга юборилган).
Ижтимоий тармоқларда «Адиз Ражабов кимга уйланди?» деб номланган видео тарқалди.
Банкдагиларга фарқи йўқ, суғуртачилар четда, агрофирма эса «ўйин»дан аллақачон чиққан...