«Журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил» китобида амалий журналистиканинг долзарб масалаларидан бири — ОАВда журналист суриштирувларининг ўрни мавзуси ёритилган.
«Мен кўрган дунё» китобига телевидение орқали берилган видеофильм, репортажлар сценарийлари киритилган. Шунингдек, китобга махсус DVD диск илова қилинган.
Тақдимот давомида муаллифнинг ҳар икки китоби юзасидан мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Китобга киритилган мақолаларнинг миллий журналистика ривожидаги ўрни таъкидланди.
Фото: «Дарё»
Манба: daryo.uz