Америкалик мусулмонлар АҚШда мавжуд қарашлар сабабли Конгрессдан бошлаб маҳаллий қонунчилик органларигача бўлган сайланадиган ташкилотларга ўз номзодларини қўйишни тарғиб қилмоқдалар.
Эквадорнинг Педро-Монкайо шаҳрида ярим миллионта атиргулдан эҳром қурилди.
“Келес” темир йўл чегара божхона постида “Астана-Самарқанд” йўналиши бўйича юртимизга кириб келган йўловчи ташиш поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш вақтида қонунбузарлик ҳолати фош этилди.
Афғонистон Ўзбекистонга икки давлат ўртасида эркин савдо тартибини ўрнатиш масаласида ишларни бошлашни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда шу йилнинг ўтган даври мобайнида қанча нодавлат таълим муассасалари фаолияти лицензияланди?
Ўзбекистонда иссиқлик ва сув таъминоти, шунингдек, канализация объэктлари қурилиши, реконструкцияси ва таъмири билан шуғулланадиган ягона ташкилот тузилиши мумкин.
Ўз тизимини кенгайтирган Германия Ички Ишлар Вазирлиги эндиликда мамлакатдаги йиллик исломий конференциялар доирасида мусулмон жамияти билан бўлиб ўтадиган маслаҳат-мажлисларини кўпайтиришга қарор қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини ошириш мавзусидаги йиғилишда Халқ таълими тизимида молиялаштиришни такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
...
...
...
...
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Муҳаббат Нусратова ёшлигидан момомерос ҳунарлар — каштачилик, тикувчилик билан шуғулланиб келади. Вақт ўтиб фарзандлар улғайгач, қизлари, набираю келинлари ҳам унинг изидан борди. Яратилаётган қулай имкониятлардан фойдаланиб, қўли гул ҳунарманд фаолиятини оилавий тадбиркорликка айлантирди, деб ёзади ЎзА.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ биносида жойлашган Йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими ўз фаолиятини янги манзилда давом эттириши маълум қилинди.
28 ёшли Сардор М. 46 ёшли Марат У. билан Сергели туманидаги автомобиль бозорида бирга ишларди. Бири эҳтиёт қисмлар сотиш билан шуғулланган бўлса, иккинчиси чилангарлик қиларди. Аммо охирги пайтларда Маратнинг бошқа «қирралари» ҳам намоён бўла бошлади, у ёлғонга аралашиб қолди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Lantern Capital компанияси ака-ука Вайнштейнларнинг Weinstein Company компаниясини 289 миллион долларга сотиб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Корсика оролида кичик моторли самолёт ҳалокатга учради. Авиаҳалокат оқибатида икки киши қурбон бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Бешолиш даҳасида жойлашган дала ҳовлидаги жимжитликни икки кишининг кулгиси бузади. Бу ҳақда ЎзА ҳикоя қилмоқда.
...
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида мамлакат бош вазири Нарендра Модининг митинги давомида чодирнинг қулаши оқибатида жабрланганлар сони 90 кишига етди. Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Америкалик миллиардер Уоррен Баффет ўзига тегишли Berkshire Hathaway инвестицион компанияси акциялари воситасида 3,4 миллиард доллар миқдорида бешта жамғармага хайрия қилди. Бу ҳақда компания хабарига таяниб, «РИА Новости» маълум қилди.
...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев Facebook’даги саҳифаси орқали жамиятдаги жирканч иллат – коррупция ва порахўрлик ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қуйида ушбу депутат фикрлари билан танишиш имконига эгасиз.
2018 йил прель ойида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида судланувчи Хужамова Озодахон Мустафо қизига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Суд А.Исаков раислигида ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда буйрак хасталикларини даволаш ва ўткир буйрак етишмовчилигига қарши тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини қониқарсиз баҳолади ҳамда тиббиётнинг ушбу йўналишини яхшилашга доир қарорни имзолади. Унга мувофиқ, мамлакатда Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади.
Ўзбекистон кимё ва нефть-газ саноатларини ривожлантириш учун McKinsey ва BCG’ни жалб қилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 17 июль, сешанба куни чоп этилган қарорида сўз юритилади, деб ёзади Spot.
«Ватанпарвар» ташкилотининг Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги «Олмазор ўқув спорт техника клуби» унитар корхонаси бошлиғи З.М. фуқаро Б.Х.га ўқув машғулотларига келмаса ҳам чора кўрмаслик ва топширилиши лозим бўлган саломатлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани олишда ёрдам беришни ваъда қилди. Бунинг эвазига 2018 йил 12 март куни 300 минг сўм ҳамда 100 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинди, дея хабар беради ЎзА.
Иорданияда археологлар 14,5 минг йиллик нон қолдиқларини топишди. Қазилма ишлари Қора чўл ҳудудида олиб борилган.
Жанубий Кореядаги ҳарбий аэропортда денгиз пиёда қўшинларининг вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт бортида 6 киши бўлган, улардан 5 нафари ҳалок бўлган, бир нафари тирик қолган.
«Реал»нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа яримҳимоячиси Гарет Бэйл билан суҳбат ўтказиб, уни Мадрид клубида қолишга кўндирган.