Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 июль куни Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.
Туркиянинг Ғозийантеп вилояти Шаҳидкомил тумани ҳокимлигида фаррош бўлиб ишлайдиган Меҳмет Кочаслон зиналарни тозалаётиб топиб олган бир даста пулни эгасига қайтариб берди.
Тожикистонлик Муҳсини Зикрулло Тил ва атамашунослик қўмитасига мурожаат қилиб, мамлакат номини президент Имомали Раҳмон шарафига Раҳмон Тожикистони деб аташни таклиф қилди. Бу ҳақда “Ахбор” нашри хабар бермоқда.
Америкаликларнинг аксарияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хельскинкида Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган саммитдаги хатти-ҳаракатини маъқулламаяпти. CBS Newsтомонидан ҳар икки етакчининг Финляндиядаги учрашувидан сўнг ўтказилган сўров натижалари шундан дарак бермоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги хусусий туғруқхоналарнинг бирида муддатидан аввал туғилган чақалоқлар сотилган, сотишга тўғри келмаганлари қаровсиз қолдирилиб, уларни яширин равишда йўқ қилишгани ҳақида хабар берган эдик.
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий-ахборот канали маълум қилди.
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат Тошкент шаҳри ер усти метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.
Интернет орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларни тинглаган ва уларни тарқатган Бокс бўйича қатор мусобоқалар ғолибига нисбатан судда ҳукм ўқилди.
20 июль, жума куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
21 июль, шанба куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда гуруч нархи 36,5 фоизга ошди. Бу энг юқори кўрсаткичлардан бири, масалан, мол гўшти 17,6%, балиқ 24%, сут 6%га қимматлашди.
Қашқадарёлик ҳар бир мухлис, ҳатто катта-кичик ташкилот раҳбарлари спортни, айниқса, футболни чиндан севишади.
Ўзбекистон Тожикистон таълим ва тиббиёт соҳаларининг ривожланишига эътибор қаратмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 9 нафар оналар ўлими қайд этилди. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик тўртинчи сессиясида вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А. Жўраев маълум қилди.
Россиянинг Оренбург вилояти Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини назорат қилиш қўмитаси Ўзбекистон ва Қозоғистондан олиб келинаётган 400 тонна полиз маҳсулотларини мамлакат ҳудудига киритмади.
Россия Бош прокуратураси томонидан АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтонга пул ўтказиб беришда айбланган, Hermitage Capital фонди раҳбари Уильям Браудернинг маълум қилишича, уни Россия томонига топширишлари ҳаёти учун таҳдид уйғотиши мумкин.
Мексиканинг Халиско штатида яширин қабрдан олти жасад топилган. Бу ҳақда штат прокурори Рауль Санчес маълум қилган.
Жорий йилнинг 25 августига қадар Тошкент шаҳри рамзи — гербини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида айтилди.
Миср 2032 йилги олимпиада ўйинлари, шунингдек, 2030 ёки 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.
Appthority компаниясининг киберхавфсизлик соҳаси мутахассислари корпоратив мижозларга таҳдид қилувчи энг хавфли мобил иловалар рўйхатини эълон қилишди.
Жорий йилнинг 8 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи С.А. ИИБга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Бундан ўн йиллар муқаддам ўзбек киносида ўзининг ёдда қоларли роллари билан кўпчиликка танилган Диана Ягофарова яна ОАВда кўриниш берди.
Маълум бўлишича, тўй куни белгиланган, хонандаларнинг барчаси билан шартномалар тузилиб, тўловлар тўланиб бўлинган экан.
Америкалик рэпер ХХХTentacion’нинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинаётган тўрт кишига айблов эълон қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Россия презденти Владимир Путин Хельсинкида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда Донбассда референдум ўтказиш таклифини билдирган. Бу ҳақда Путин элчи ва доимий вакиллар билан учрашувда маълум қилган.
2018 йил 9 июль куни Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони»га мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов ўғли С.Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб, И.Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нукусда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Президентнинг катта қизи Иванка Трампдан фарқли равишда Тиффани Трамп (у Дональднинг иккинчи қизи) кенг омма ҳузурида ўзини олийнасаб хонимлардай тутишга уста эмас, деб хабар бермоқда Cosmopolitan.
Самарқанд шаҳар марказий шифохонасида бир соатда 97 миллион сўм камомад аниқланди. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик тўртинчи сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов маълум қилди.
2018 йил 3 апрель куни соат 19:00 ларда Олтиариқ туманида яшовчи судланувчи Х.Б. ўзининг яшаш уйи ҳожатхонасида соғлом қизалоқни дунёга келтиради.