Россиянинг Тюмень области Тобольск шаҳрида норозилик акцияси уюштирган ўзбекистонликларнинг иш берувчиси ҳисобланган 6 ташкилот жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ura.ru хабар қилмоқда.
Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи «STV» телеканали 2018 йил 21 июль куни cоат 09:17 да ҳаёсизликни тарғиб қилувчи, айниқса ёшлар одоб-ахлоқига, тарбиясига салбий таъсир этувчи «Sausage party» номли хориж мультфильмини эфирга узатган.
Жорий ўқув йилида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига бакалавриатнинг кундузги бўлими учун 22 таълим йўналишида 1675 нафар талабани қабул қилинади. Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 14242 нафарни ташкил этди.
Учинчи минг йиллик инсоният учун анчайин синовли келди. Чунки одамлар диний экстремизм ва терроризм таъсиридаги муаммолар гирдобида қолиб кетди.
GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online"га "Ўзавтосаноат"даги манба маълум қилди.
26 июль куни Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.
Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочарян 2008 йил 1-2 март кунлари президент сайловларидаги қоидабузарликларга қарши ўтган намойишларни тарқатиш айблови билан Ереван суди томонидан 2 ойлик муддатга ҳибсга олинди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод туман судида судланувчи Моухманд Али (1992 йилда Афғонистон Ислом Республикасида туғилган, афғон, АҚШ фуқароси, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ассалому алайкум, мен дўконда ишлайман, сигарета сотамиз, бу ҳаромми? Дўконда ойлик маош олиб ишлайман
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Россия ички ишлар вазирлиги 8 216 812 кишини миграция рўйхатига қўйган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, хусусан, босма ва электрон нашрларга кенг имконият яратилган.
Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) Президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.
Дунёнинг йирик молиявий марказлари ҳисобланган мигаполислар уюшган жиноий гуруҳларнинг диққат марказида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Twitter фойдаланувчиларидан бири америкалик машҳур актёр Бред Питтнинг ташқи кўриниши дугоналариникига ўхшашини пайқаб қолди. Фойдаланувчи ана шу ўхшашликларни акс эттирган суратларни улашди
"Милан" клуби Гонсало Игуаиннинг ижарага олиш борасида "Ювентус" билан келишиб олди.
“МТС” компанияси Туркманистондаги филиали “МТС Туркменистан” ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлгандан кейин Жаҳон банки қошидаги Инвестициявий баҳсларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказга арз қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда кўплаб хашоротлар борки, улар баъзида турли ўсимликлар (пахта, буғдой, шоли ва бошқалар)нинг табиий етишишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, фермерларга заракунандалар билан курашда чоралар кўришда кичик авация ёрдамга келади.
АҚШ ўз олдига Эронда ҳукуматни алмаштириш мақсадини қўймаган. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис маълум қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Бир неча кундан бери Англияда қайноқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Бундан нафақат мамлакат аҳолиси, балки олимлар ҳам қаттиқ хавотирга тушиб қолганлар.
АҚШ президенти Дональд Трамп Корея уруши даврида ҳалок бўлган америкалик аскарлар жасадларини қайтариш бўйича ваъдасини бажарганлиги учун КХДР етакчиси Ким Чен Инга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кейинги ойда дунё мусулмонлари Ийд ал Адҳа яъни Қурбон ҳайитини нишонлайди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасини амалга ошириш ва республикамизда электрон ахборот-кутубхона тизимини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Россия президенти Владимир Путин тегишли шарт-шароитлар яратилса, Америка етакчиси Дональд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга келишга тайёр. У, шунингдек, АҚШ раҳбарини Москвага таклиф қилганлигини таъкидлаб ўтди.
27 июлда Испания соҳиллари яқинида камида 774 муҳожир қутқариб қолинди. Бу ҳақда Испания қутқарув ва хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Ўзбек жанг санъати федерацияси вакиллари Жаҳон жанг санъати уюшмасининг фаол аъзоси сифатида нуфузли халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётгани кўпчиликка маълум.
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида кучли ёмғирлар оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистонда аҳоли томонидан онлайн-дўконлар орқали харид қилинадиган ва халқаро курерлик компаниялари томонидан етказиб бериладиган божсиз товарларни олиб кириш нормаси чоракда 1000 долларгача камайтирилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин Франциянинг “Монако” клубига ўтди.
Сурия ҳукумати раҳбари Башар Асад Идлиб халқи ва шаҳар ҳимоячиларига ўлим билан таҳдид қилди.