Аёлнинг юзини кислота билан жароҳатлаб қочиб кетган шахслар ҳозирда қўлга олинган бўлиб, уларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилдор Шерметова Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.
Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сонли Қарори қабул қилиниб, унга асосан эндиликда давлат солиқ хизмати органлари «Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» шиори остида солиқ тўловчиларнинг бизнес–ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги хизматга айлантирилди.
Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликлар билан касалланиш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Маълумки, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва эрта босқичларда аниқлаш – жуда муҳим омил ҳисобланади. Онкологик касалликлар эрта босқичда самарали даволанса, ушбу дарддан тўлиқ фориғ бўлиши мумкин. Бу борада сўнгги йилларда мамлакатимизда кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелда қабул қилинган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига ихтисослашган онкологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш, аҳолининг барча қатламини тўла қамраб олувчи тизимни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур қарор асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқди. Жумладан, жорий йил 28 август куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида «Elekta Infinity» фирмасининг замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунасининг ўрнатилганлиги муносабати билан, унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумки, нур терапия – онкологик беморларни даволашдаги асосий усуллардан бири ҳисобланади. У жарроҳлик усули билан бирга комбинирланган ва алоҳида шаклда қўлланилади. Ушбу усул паллиатив ва симптоматик даво учун ҳам ишлатилади. Ривожланган давлатларда нур терапия онкологик беморларнинг 60 фоиздан ортиғини даволашда қўлланилади. Марказнинг нур терапия ўтказувчи чизиқли тезлаткичи билан таъминланиши эса йилдан йилга ривожланиб, янгиланиб бораётган янги технологияларни амалиётда қўллаш имконини беради ва нур терапия ўтказиладиган беморлар контингентининг ортишига, уларнинг ҳаёт сифати ва даволаш натижаларининг яхшиланишига олиб келади. – Ушбу ноёб ва замонавий ускуна жаҳоннинг етакчи клиникаларидагина мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда ҳам илк бор онкологик беморларни мана шундай илғор нур терапия ёрдамида даволаш имкони яратилмоқда. Замонавий нур терапиянинг ўрни ва имкониятлари жуда кенг бўлиб, ушбу ускуна нишонга максимал аниқ даволовчи доза беради ва соғлом тўқима ҳамда аъзоларнинг зарарланиш эҳтимолини кескин камайтиради, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. – Натижада, даволаш самарадорлиги ортади, ремиссия даври узаяди, ҳаёт сифати яхшиланади, ножўя таъсирларнинг камайиши ҳисобига беморлар ногиронлиги камаяди, онкологик беморларнинг шифохонада бўлиш даври қисқаради. Бундай самараларга эришиш учун нур терапиянинг ушбу замонавий ҳажмли (3D) конформациялаш усули дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам кенг қўлланилади. IMRT/VMAT ускуналарининг қўшимча равишда йўлланилиши эса, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларга доза юкламасининг кескин камайишига, нурдан кейинги асоратлар хавфининг қисқаришига ва аниқ жараёнга нисбатан оптимал нур терапия ўтказишга имкон беради. Бугунги кунда бош-бўйин, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари ўсма касалликларини даволашда ривожланган давлатларда ушбу технология “олтин” стандарт ҳисобланади. Бундан ташқари, нур терапиянинг ротацион услубда тутамлар интенсивлигини модуляция қилиш (VMAT) натижасида, ускунанинг ўтказувчанлик қобилияти вақтининг 2-3 баробар қисқаришига эришилади. Бу эса, ўз навбатида ўпка, простата бези каби ҳаракатчан аъзолардаги ўсма нишонларини даволашда жуда муҳимдир. Бир сўз билан айтганда, Соғлиқни сақлаш тизимининг бундай юқори технологияга асосланган, инновацион ва замонавий ускуна билан таъминланиши Давлатимиз раҳбарининг ҳалқимиз саломатлигини сақлаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати маҳсулидир.
Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси (GACА) бош бошқармаси беш нафар аёл учувчига лицензия бериб, уларнинг Saudi Arabian Airlines авиакомпанияси самолётларида экипаж командири бўлиб ишлашига рухсат берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.
Бир неча асрлар олдин Ислом оламининг илмий маркази бўлган Боғдодда жуда кўп уламолар яшашган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдодга ўз элчисини жўнатиб, унга мусулмонларни учта савол билан синаб кўришни топширди.
Июл ойида гўзаллик салонлари учун усталар фаол қидирилди, энг юқори иш ҳақи эса Наманган ва Самарқандда таклиф этилади.
Мустақиллигимизнинг 27 йиллик тўйини катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонлаш арафасида турибмиз.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Эй Аллоҳим, менга нима берсанг, хайрлисини бер, битта нон бўлса ҳам хайрлисини эҳсон эт...
Қозоғистон Мьянма ҳукуматини мазкур мамлакатдаги мусулмон роҳинжалар билан боғлиқ муаммоларнинг асл сабабларини бартараф этишга чақирди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ана шундай баёнот билан чиққан.
Ўзбек боксини дунёга танитаётган спортчиларимиздан бири Шаҳрам Ғиёсов савобли ишга қўл урди.
Россиянинг ОАВ ва ахборот технологиялари соҳасини назорат қилувчи органи Яндекс қидирув тизимидан, муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши туфайли, айрим видеоматериалларни йўқ қилиб ташлашни талаб қилмоқда.
Мисрлик аёлга Ҳаж зиёратини амалга оширишидан аввал буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ касаллик аниқлангани сабаб яқин кунларда вафот этиши айтилган эди.
Халқ таълими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан умумий ўрта таълим муассасалари педагогларининг намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тасдиқланди.
Жорий йилнинг 28 июндан 29 июнга ўтар кечаси Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган Ж.А. томонидан мудҳиш воқеа содир этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳридаги «Мустақилликнинг 27 йиллиги» массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйларни кўздан кечирди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
24-27 август кунлари тунги вақтда ўтказилган профилактик чора-тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида 1 698 та йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Иқтисодиёт вазирлигида “Обод қишлоқ” дастурининг ижроси ва истиқболдаги вазифалар мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Жамиятда шундай иллатлар борки, уларга қарши қанчалик курашманг, тақиқламанг, аксинча илдиз отиб бораверади.
Бир журналистнинг ўз фикрини баён этгани учун уни халқ душмани ёки маънавиятсизликда айблашнинг ўзи маънавиятсизликдир.
“Барселона” футболчиси Лионель Месси фаолияти давомида жуда кўп гол киритган.
«Ёшлар» телерадиоканали ва ДХХ ҳамкорлигида «Янги Давр» информатион дастурида 8 йил давомида чет элларда сарсон-саргардон бўлган Афғонистондан олиб келинган термизлик аёл Гулрухсор Ҳайитова ҳақида лавҳа эфирга узатилди.
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 август куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Исломни қабул қилган яҳудий журналист Маҳди Масжид исроиллик юқори мартабали амалдор дўстлашган бўлишига қарамай, Исроилни танқид остига олди. Бу ҳақда Egypt Independent нашри хабар бермоқда.
Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси яна бир марта Британияни халқаро қонунчиликка риоя қилиш ва Россияга Сергей ва Юлия Скрипал билан боғлиқ ҳодиса ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни тақдим этишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик яна икки нафар боксчи ярим финал йўлланмасини .