Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Яҳудий журналист Исломни қабул қилди

A A A
Яҳудий журналист Исломни қабул қилди

Исломни қабул қилган яҳудий журналист Маҳди Масжид исроиллик юқори мартабали амалдор дўстлашган бўлишига қарамай, Исроилни танқид остига олди. Бу ҳақда Egypt Independent нашри хабар бермоқда.

“Авваллари мен мусулмон эмасдим, энди эса ҳақиқатни топишимга ёрдам берган Яратганнинг марҳамати билан Исломга ишонаман”, – дея ёзди у Твиттердаги саҳифасида.

Маҳди Масжид ҳаж ибодатини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига боришни режалаштирган.

У Исроилни танқид қилди ва уни “сионистлар давлати” деб атади.

“Мен сизларни Исроилга ва Исроил расмийларига ишонмасликка чақираман, сўзлари қанчалик ширин бўлмасин, улар фақат ўз манфаатларини ўйлайди”, – деди журналист.

Manba: azon.uz

Киритилди: 13:41 29.08.2018. Ўқилди: 1753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар