Жаҳон тарихида Франция билан дўстона муносабатларимиз теран илдизларга эга эканини ифода этувчи маълумотлар кўп учрайди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди томонидан судья Р.Арапов раислигида Фарғона шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Жаҳонгир Тўрақуловнинг жиноят иши кўриб чиқилди ва унга нисбатан ҳукм ўқилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Президент давлат стипендиясини бериш тартибига ўзгартиш киритиш таклиф қилинмоқда. "Ўзбекистон Республикаси президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига қўйилди.
8 октябр куни ижтимоий тармоқларда "Ласетти" автомашинасининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини бузиб, пиёдани устига автомашинани ҳайдаган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
2018 йилнинг 3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи, Челак транспорт касб-ҳунар коллежининг 18 ёшли 3-босқич ўқувчиси 21 ёшли бошқа бир йигитни уриб ўлдиради.
UFC нинг мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов Конор Макгрегорнинг ҳақоратларини кечирди, дея хабар берди "Советский спорт" нашри.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Туркиянинг Трабзон шаҳридаги меҳмонхона, кафе ва ресторанларда махсус рейдлар ўтказилди. Натижада фоҳишалик билан шуғулланган 63 нафар аёл қўлга тушди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
Кеча, 9 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан бўладиган кейинги саммит қачон ўтишини маълум қилди. Унга кўра, саммит 6 ноябрь куни АҚШда ўтказиладиган конгресс сайловларидан сўнг бўлиб ўтиши режаланган.
Интернетда «Бағдод гўзали — 2014» танлови ғолибаси бўлган ироқлик модель Тара Фареснинг ўлдирилиши акс этган видеоролик пайдо бўлди. Кўчадаги кузатув камераларидан олинган ёзув YouTube’га жойланди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон мана шу ҳолатдан чиқиб кетиш борасида маълум ишларни амалга оширди. Бир қадар ютуқларга эришди. Лекин бир асрдан ортиқ вақт давомида йўлга қўйилган иш тартиби ва ҳамкорлик бор эди-ку? Шунча тажрибадан воз кечиб, ҳаммасини йўқдан бошлаш икки томон учун ҳам енгилликка олиб келмаслигини йиллар исботлади.
UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ташкилот раҳбари Дэйна Уайтга машинасини вайрон қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида ёзув қолдирган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда банк мудири ва валютафуруш Акмал Асқаровнинг қинғирликлари фош этилди.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги "Катта Совур" маҳалласида яшовчи 27 ёшдаги Шомир Қўрқмасов яхшигина ширакайф бўлиб, шу маҳаллада яшайдиган қайнонаси Нозимгул Жумаеванинг (исм-шарифлар ўзгартирилди) уйига йўл олди.
Ҳиндистон шимолида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши турли даражада жароҳат олган, қурбонлар 7 нафар, деб хабар беради "NDTV" телеканали.
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг фикрича, Европа Иттифоқининг Венгрияга Россия билан жуда яқин алоқаларга эгалиги юзасидан билдираётган айбловлари асоссиздир. Сийярто бу ҳақда Der Standard нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампнингтвиттерда маълум қилишича, Никки Хейли кетгани туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги АҚШ доимий вакили лавозимини эгалламайди.
Окланд Калифорния стартаплари реал дунёда рекламаларни тақиқлаб қўювчи “IRL Glasses” номли кўзойнак қисмларини ихтиро қилишди.
Алла Пугачова ва Максим Галкиннинг никоҳи бузилиши мумкин.
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридан бўлган 17 ёшли қиз курсдошидан ҳомиладор бўлиб қолиб, уйининг ичидаги омборга ўзини осиб қўйган. Қизнинг отаси ва қариндошларининг айтишича, қиз шармандаликка бардош бера олмай жонига қасд қилган, дея хабар берди “centralasian.org”.
Ўзбекистонда томоша қилиш учун ман этилган 225 та фильмнинг рўйхати тузилди, дея хабар берди «Sputnik Узбекистан».
Бугунги кунда Лонг-Айленда яшовчи тўрт эркак Гитлернинг охирги авлодлари ҳисобланади. Бу Гитлерлар 1946 йилдаёқ ўз фамилияларини ўзгартириб юборишгани учун деярли ҳеч ким уларнинг бу ерда истиқомат қилишларини билишмайди.
Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко сўзларига кўра, Украина томони Қрим бўйича резолюция лойиҳасини БМТ Бош Ассамблеясига киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Машҳур голливуд актёри Николас Кейжнинг собиқ рафиқаси Вики Парк уни спиртли ичимликлар ичиб, тажовуз қилганликда айблади. Бу ҳақда «The Independent» журнали ёзмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилди.
Адолф Гитлерни сўнгги бор кўрган инсонлардан бири бу унинг шахсий ошпази Констанция Манциарл бўлган.
Асосан, денгизнинг илиқ сувларида яшовчи «Turritopsis» номи билан аталувчи бу медуза ўзининг ажойиблиги билан олимларни уни ўрганишга мажбур қилмоқда.
NASA раҳбари Жим Брайденстайн Ер билан бир қаторда, Қуёш тизимининг бошқа жойларида ҳаёт мавжуд бўлишини истисно қилмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Шри-Ланка оролида маймун кекса аёлнинг бошига кокос мевасини отганлиги туфайли бошидан жароҳат олиб вафот этганлиги ҳақида «Асиа Оне» сайти хабар бермоқда.
Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги кучли зилзила туфайли мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун келган хорижий ташкилот вакилларининг мамлакатдан чиқиб кетишларини талаб этди. Бу ҳақда "Channel News Asia"га таяниб, Turon24 хабар бермоқда.