Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Гитлер ўлимидан олдин қандай таом еганини биласизми?

A A A
Гитлер ўлимидан олдин қандай таом еганини биласизми?

Адолф Гитлерни сўнгги бор кўрган инсонлардан бири бу унинг шахсий ошпази Констанция Манциарл бўлган. Гитлерга яқин бўлган бир неча кишилар ва ошпаз ҳам унинг ўлимидан сўнг Берлин яқинидаги ер ости бункерига кириб кетаётганини кўришган.

Бир неча кун аввал тарихчилар Констанциянинг ўлимидан сўнг опасига тегишли 13 та хат топиб олишган. Бу хат эса «Zeit-Raum-Innsbursk» газетасида чоп этилган эди.

Манциарл Гитлер учун 1944 йилнинг ўрталаридан бошлаб таом тайёрлай бошлаган. Гитлер ошқозон оғриғи туфайли унчалик овқатни хуш кўрмас эди. У ўлимидан бир неча соат олдин қайнатилган картошка, сир, тухум, макарон ҳамда турли хил пишириқларни еган. Гитлер ер ости бункерида ўзини ўлдирмасидан олдин Манциарл унга тушлик учун соусли спагетти тайёрлаб қўйган эди. Бу овқатни тайёрлаш вақтида у ҳатто уни ўлганини ҳам билмаган. Унинг ўлимидан сўнг эса уни қайтиб ҳеч ким кўрмаган.

Киритилди: 08:15 10.10.2018. Ўқилди: 3407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар