Тошкентда бировнинг уйи алдов йўли билан ўз номига расмийлаштириб олган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатмоқда.
Украина аҳолиси озиқ-овқат учун энг кўп сарфлайдиган дунёнинг 10 та мамлакати қаторидан жой олди.
Андижон вилоятида фермерни ўз даласида ўлдириб кетган ҳолда топишди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Шимолий Корея АҚШ билан режалаштирилган, аммо бўлиб ўтмаган саммит арафасида ўзининг барча берган ваъдаларини бажарди, деб таъкидлади РФ президенти Владимир Путин, Франция президенти Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали (бош ваколатли олий таълим муассасалари)да Россияда ишлашни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш учун зарур бўлган рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича комплекс имтиҳонни Ўзбекистонда топшириб, беш йилга амал қиладиган сертификат олиш имконига эга бўлдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги хабар қилди.
Озарбайжон президенти Илхом Алиев пайшанба куни республиканинг 100 йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида фармойишни имзолади, деб хабар қилди Sputnik Озарбайжон.
Эътиборингизга шанба кунги футболга оид теледастурларни ҳавола этамиз.
Умуман олганда, кийим ҳазил сифатида яратилган эди. Бу тўй кўйлагини суратдаги қиз Барнес мактабда уюштирилган кийим-кечак кўргазмаси учун тайёрлаганди.
Украина Президенти Пётр Порошенко Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан лойиҳавий молиялаштириш ҳажмини икки баробар ошириш ва Украинада уларнинг қўлланиш соҳаларини кенгайтиришга чақирди.
Россиялик бокс бўйича ўта оғир вазнли собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев ўз даврида икки карра «WBA» чемпионлик камарига эгалик қилган. У 2018 йил августида 45 ёшни қаршилайди. Яқинда «Матч ТВ» телеканали мухбирига берган интервьюсида нима сабабдан катта боксни бу қадар эрта тарк этганини ошкор этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг қўшиғини хорижлик хонанда берухсат куйлади, деб ёзади "Даракчи" нашри.
Ўзбекистонда маст ҳолатда автомобиль бошқарганларни жазолаш тартиби кучайитирилади, жумладан, бундай ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси ҳам назарда тутилган, деб хабар берди Sputnik.
Исроил раҳбарияти Ғазо сектори аҳолисининг муборак рамазон ойи давомида Қуддус ҳудудига киришини тақиқлаш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда Islam.ru хабар берди.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон мамлакатдаги барча футбол клубларининг ҳамда миллий терма жамоасининг ташқи қарзларини узишини маълум қилди. Бу ҳақда "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров сайёр судлардан бири вақтида 18 ёшли бир ота муштумзўр хотинидан шикоят қилгани ҳақида гапирди. Ёдгоровнинг сўзлари «Жамият» газетасининг 2018 йил 18 май сонида эълон қилинган.
Хабарингиз бор, кўпчилик хонандалар янги клип ва қўшиқларини айнан Ризанова канали орқали премьера қилишади.
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин шахсий учрашувни ундан олдин бекор қилиши мумкинлигидан хавфсираган ва шунинг учун шимолий кореялик етакчини ортда қолдиришга қарор қилган. Бу ҳақда NBC манбаларга асосан хабар бермоқда.
Малайзиялик полициячилар 1MDB (Биринчи Малайзия инвестициялар ва ривожланиш фонди) давлат фондидаги коррупция бўйича иш юзасидан ўтказилган тинтувлар давомида 35та сумкани топишди, уларнинг ичида 115 млн Малайзия ринггити (тахминан 28,6 млн доллар) бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Ҳиндистон ҳукуматининг таъкидлашича, давлатнинг жанубий-ғарбий қисми (Керала)да 9 киши аллақачон ҳозирги вақтда энг хавфли дея аталадиган даҳшатли Нипаҳ вирусига чалинди.
«Focus.de»нинг ёзишича, Қуйи Саксониянинг Люхов шаҳрида янги масжид бор. Бу ерга жума намозига келувчи кўплаб мусулмонлар орасида 19 ёшли Макс Клайнни ҳам учратасиз.
АҚШ президенти Дональд Трампга қарши Twitter фойдаланувчиларининг даъво аризаси қаноатлантирилди.
Франция Мудофаа вазирлиги Ташқи хавфсизлик бош бошқармасининг тўрт нафар ходими жосусликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Le Monde” нашрига таяниб, “Gazeta.ru” хабар берди.
Самарқандда қоидаларга бўйсунишдан бўйин товлаган ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
"Қувноқлар ва зукколар клуби" (КВН) ўйинлари "Осиё MIX" жамоаси иштирокчиси, Ўзбекистон хонандаси Самарага ташриф бўлди.
Таҳлил учун нега айнан номсиз бармоқдан қон олинади? Буни қандайдир ўзига хослиги борми?
Хоразмда ҳам GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилган автомобилни навбатсиз олиб беришга ваъда берган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 23 май куни соат 01.00ларда “Тақачи” МФЙда яшовчи Техника иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси Ш.Э. шу МФЙ Гулзор кўчасида ўзаро жанжал оқибатида 11-сонли маиший касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси А.А.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Олмазор тумани ҳудудида тунгги вақтда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.Б ҳамда П.Х. харидорга 8500 АҚШ долларини “қора бозор” курсида 8100 сўмдан ҳисоблаб, жами 68 млн. 850 минг сўмга сотишаётган вақтда қўлга олинди.
Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ким Ке Гваннинг маълум қилишича, КХДР ҳамон АҚШ билан муносабатларини яхшилаш ниятида ва исталган вақтда ҳамда исталган форматда Америка ҳукумати билан учрашув ўтказишга тайёр, деб хабар берди “Korrespondent.net ”.