Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 23 май куни соат 01.00ларда “Тақачи” МФЙда яшовчи Техника иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси Ш.Э. шу МФЙ Гулзор кўчасида ўзаро жанжал оқибатида 11-сонли маиший касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси А.А.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада А.А. воқеа жойида вафот этган. Ш.Э. қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу фавқулотда ҳолат Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ўрта махсус, касб ҳунар таълими бошқармаси раҳбар ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, ёшлар томонидан содир қилинадиган жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида чора тадбирлар белгиланди.
manba: xs.uz