Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда хавфли вирус тарқалди

A A A
Ҳиндистонда хавфли вирус тарқалди

Ҳиндистон ҳукуматининг таъкидлашича, давлатнинг жанубий-ғарбий қисми (Керала)да 9 киши аллақачон ҳозирги вақтда энг хавфли дея аталадиган даҳшатли Нипаҳ вирусига чалинди. Самарали вакциналарнинг етишмаслиги сабабли инфекцияга чалинганларнинг тахминан 70 фоизи ҳалок бўлиши мумкин.

Барча беморлардан анализ олинди. Уч ҳолатда касаллик тасдиқланди, қолган 6 намуна ҳали ҳам таҳлил қилинмоқда. Бундан ташқари, касаллик белгиларига эга бўлган йигирма бешта беморлар назорат остида. Айни дамда улар Кожикод касалхонасида, дея хабар беради “New Delhi Television Limited”.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавф даражасига қараб бир марта касалликлар рўйхатини тузган эди. Ҳозир эса Нипаҳ вируси биринчи ўнталикка кирди. Касаллик ақлбовар қилмайдиган даражада тезлик билан кенг тарқалмоқда.

Табиатда бу вирусни учар тулкилар (кўршапалакларга ўхшаш мавжудотлар) фаол равишда ёйишмоқда.

Инфекциянинг дастлабки намоён бўлиши 1999 йили Малайзия ва Сингапурнинг бир неча фермерлари жиддий касал бўлиб қолган пайтда аниқланган эди. Ўшанда ушбу эпидемия юз нафар одамни ўлдирганди.

Киритилди: 04:48 25.05.2018. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар