Саломе Зурабишвили Европа парламентида сўзга чиқиб, Грузияда жамият аслида бўлинмаганини, балки грузин халқи ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг репрессив аппарати ўртасида зиддият мавжудлигини таъкидлади.
Грузия президенти мамлакатда тинч намойишчиларга нисбатан полициянинг тазйиқлари фонида янги сайловлар ўтказилиши учун Европа Иттифоқини ҳукуматга босим ўтказишга чақирди. Шу билан бирга, Зурабишвили намойишларни жуда тинч тусга эга деб таърифлади.
"Биз фақат иккита нарсани сўраймиз. Овозимизни қайтариб беришсин, чунки сайловлар ўғирланган, янги сайловлар ўтказиш орқали Европа томон йўналган келажагимизни тиклаб беришсин", — деди Зурабишвили.