Грузия президенти Саломе Зурабишвили Европанинг қатор етакчилари билан телефон орқали маслаҳатлашувлар ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида айтилади.
Зурабишвили Грузиядаги вазиятни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кажа Каллас, Полша президенти Анжей Дуда, Чехия президенти Петр Павел, Швеция бош вазири Улф Кристерссон, Латвия президенти Эдгарс Ринкевичюс билан муҳокама қилди.
Хабарда айтилишича, Грузия президенти ўз суҳбатдошларини ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси етакчиси Бидзина Иванишвилига йўллаган таклифи билан таништирган, унинг фикрича, бу инқироздан чиқишнинг ягона йўли.
“Таклиф икки асосий масала бўйича келишиш учун йиғилиш ўтказишни назарда тутади: янги сайловлар санаси ва ЭХҲТ/ДИИҲБ ҳисоботи асосида янги сайлов шартларини аниқлаш”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.