Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зидан "Манчестер Юнайтед"да ишламоқчи эмас

Зидан "Манчестер Юнайтед"да ишламоқчи эмас

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида ишлашга қизиқмаяпти.

RMC Sport хабарига кўра, "Реал"нинг собиқ бош мураббийи "қизил иблислар"нинг таклифи келса, уни қабул қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан "Реал"ни 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда бошқарган. Франциялик мураббий "Лос Бланкос" билан биргаликда икки карра Испания чемпиони, икки карра Испания Суперкубоги ва уч карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Мадридликлардан кейин франциялик мутахассис ҳеч кимга устозлик қилмади, бироқ унга "Марсель", "Ювентус", "Бавария" ва Жазоир терма жамоаси қизиқиш билдирган.

Киритилди: 09:35 02.03.2024. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!