У бу лавозимда 2012 йилдан буён жамоани бошқариб келган ва Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаган Дидье Дешам ўрнини эгаллади.
Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Терма жамоада Зиданга у билан аввал ҳам ишлаган Давид Беттони ва Ҳамиду Мсаиди ёрдам беради. Шунингдек, Франция терма жамоасининг собиқ футболчилари Фабен Бартез ва Бернар Диомеде ҳам мураббийлар штабида бўлиши кутилмоқда.
Зидан футболчи сифатида Франция терма жамоаси сафида 108 та ўйинда майдонга тушган. У 1998 йилги Жаҳон чемпионати ва 2000 йилги Евро чемпионатида олтин медални қўлга киритган.
Мураббий сифатида Зидан "Реал Мадрид" клубини бошқарган, кетма-кет учта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган, шунингдек, яна саккизта совринни қўлга киритган.
Маълумот учун, Зидан мураббийлик фаолияти давомида уч марта Чемпионлар лигаси, икки марта Испания чемпионати ва Испания Суперкубогида ғолиб чиққан.
14 йил давомида Франция терма жамоасини бошқарган ва 2018-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Дидье Дешам 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин жамоани тарк этди. Францияликлар турнирда 4-ўринни эгаллашди.