Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленскийнинг биносини рогаткадан "ўққа тутишди"

A A A
Зеленскийнинг биносини рогаткадан "ўққа тутишди"

Киевда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари президент девони биноси ойналарини металл шарлар билан шикастлаган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда 14 февраль, душанба куни Миллий полиция маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун полиция ходимлари Давлат хавфсизлик департаменти ходимлари билан биргаликда Банкова кўчасидаги Президент девонининг деразаларига рогаткадан металл шарлар отган 32 ёшли Киевда яшовчи фуқарони қўлга олишган. У иккита дераза ойнасини шикастлаган.

Жиноятчи қилмиш сабабларини аниқлаш учун туман ИИБга олиб кетилди.

Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бирламчи тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:42 14.02.2022. Ўқилди: 5229 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар