Оқ уй Украина президенти Владимир Зеленский бугун Вашингтонга ташриф буюришини тасдиқлади.
- АҚШ Украинага «Patriot» ҳаво мудофаа батареясини ўз ичига олган янги 2 миллиард долларлик ёрдам пакетини эълон қилди;
- Оқ уй ташрифни Вашингтон Киевни қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаши ҳақидаги «Путинга сигнал» деб атади;
- Шу билан бирга, Оқ уй Қўшма Штатлар Москва билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка интилмаслигини ва ўз кучларини Украинага юбормаслигини эълон қилади;
- Байден ва Зеленскийнинг шахсий учрашуви режалаштирилган, шунингдек, Украина президенти Конгресс палаталарида нутқ сўзлайди.