Украина президенти Владимир Зеленский Херсондаги воқеаларга муносабат билдирди.
“Бугун биз ҳаммамиз биргаликда иштиёқни ҳис қиляпмиз. Херсонликларимизнинг украиналик ҳимоячилар билан саломлашаётгани акс этган видеони кўрмаган инсон бўлмаса керак.
Ҳали босиб олинган шаҳар ва қишлоқларда, бундай саломларни яна кўп кўрамиз. Биз ҳеч кимни унутмаймиз, ҳеч кимни ташлаб кетмаймиз”, — деди Зеленский.
Шунингдек, Зеленский Украинанинг навбатдаги режасини маълум қилди.
“Ҳеническ ва Мелитополда ҳам худди шундай бўлади. Биз Донбаснинг барча шаҳар ва қишлоқларига келамиз.
У ерда сақлаётган Украина байроқлари кўтарилган одамлар Қримда Украина қўшинларини қандай кутиб олишларини ва озод қилинган куни кўчаларда юзлаб одамлар бўлишини албатта кўрамиз.
Украина ғалабаси учун курашаётган ва меҳнат қилаётган барчага раҳмат айтаман!”, — деб қўшимча қилди Зеленский.