Фавқулодда вазиятлар учун Владимир Зеленский ўзи билан тўппонча олиб юради. Зеленский бу ҳақда тележурналист Дмитрий Комаровга берган интервьюсида маълум қилди.
"Тасаввур қила оласизми, Украина президенти русларнинг асири? Бу шармандалик!" — дейди Зеленский.
Украина Президенти фавқулодда вазиятда ўз жонига қасд қилиш учун қурол кераклиги ҳақидаги тахминни рад этди: "Ўзимни отиш? Йўқ! Мен уларга қарата жавоб ўқларини узган бўлардим!", — дея таъкидлади у.