Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Пекиндаги янги элчисини тайинлади. Март ойигача Украинанинг стратегик саноат вазири лавозимида ишлаган Павел Рябикин бўлди.
Хитойдаги аввалги элчи Сергей Камишев 2021 йилда вафот этган, шундан сўнг Украина мамлакатда ўз вакилини тайинламаган.
Хитой ТИВ маълумотларига кўра, Си Цзиньпин ва Зеленский ўртасидаги чоршанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбати Украина томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган.
Бу Хитой ва Украина раҳбарларининг Россия истилоси бошланганидан бери биринчи суҳбати.