Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Украинада коронавирусга оммавий тест ўтказишга топшириқ берди 

Зеленский Украинада коронавирусга оммавий тест ўтказишга топшириқ берди 

Украина президенти Владимир Зеленский мажбурий оммавий тест ўтказиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати маълум қилди

Қонунга кўра, коронавирус аломатларига ўхшаш касаллик белгиларига эга барча фуқаролар, беморлар билан мулоқот қилганлар, коронавирусга чалинганларни даволаётган шифохоналар ходимлари, полиция, миллий гвардия ва бошқа муассасаларнинг эпидемияга қарши курашга жалб қилинган ходимлари мажбурий тестдан ўтказилади.

Қонунда бошқа чоралар ҳам кўзда тутилган. Жумладан, коронавирусга қарши курашга нафақат мутахассис шифокорлар, балки тиббий олийгоҳларнинг интернатурани ўтаётган битирувчилари, тегишли малакага эга бўлмаган тиббий ходимларни жалб қилишга рухсат берилади. Коронавирусдан даволанаётган ёки унга чалингани сабабли изоляцияда бўлганларга ойлик маошининг ярми миқдорида нафақа тўланади. 

Ҳукумат ва соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус сайтда тестлаш ҳақидаги статистикани, эпидемияга қарши курашга йўналтирилган воситалар ҳақидаги маълумотларни бериб боради. 

Украина бош санитар шифокори Виктор Ляшконинг маълум қилишича, оммавий тестлаш соғлиқни сақлаш вазирлигида уни ўтказиш ва олинган натижалардан фойдаланиш алгоритмлари тасдиқлангандан кейин бошланади.

Охирги маълумотларга кўра, Украинада коронавирусга чалинганлар сони 17,3 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар 476 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганлар орасида 3,4 нафар минг тиббий ходим бор.  

Киритилди: 07:55 16.05.2020. Ўқилди: 1824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!