Украина президенти Владимир Зеленский Украина халқига мурожаатида фронтлардаги вазият ҳақида маълум қилди.
«Бугун мен аллақачон Киевдаман. Мен қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Сирский билан фронтнинг барча йўналишларидаги вазиятни ва бизнинг Курск операциясини муҳокама қилдим. Покровский йўналишида ҳарбийларимиз аъло даражада ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир аскар, сержант ва офицер бизнинг позицияларимизни ҳимоя қилишни таъминлайди», — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Донецк ва Запорожье вилоятларида шароит «ўта оғир»лигича қолмоқда, шиддатли жанглар кетмоқда, бироқ «Украина бўлинмаларининг чидамлилиги асосий роль ўйнайди».
Зеленский, шунингдек, шу ҳафта Украина учун қурол етказиб бериш ва ишлаб чиқариш бўйича янги келишувларга эришилганини айтди. «Ҳар бир хорижий ташриф доимо Украина саноатига сармоя киритиш ҳақида суҳбат бўлади», - дея таъкидлади у Украина дронлар, снарядлар ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш бўйича катта имкониятларга эга, аммо молиявий имкониятлар чекланган.
Украина президенти Украина мудофаа саноатига сармоя киритаётган ҳамкор давлатларга миннатдорлик билдирди. У Украинада қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратишни назарда тутувчи Франция билан ҳамкорликнинг янги модели, шунингдек, шериклар қурол ишлаб чиқаришга сармоя киритадиган Дания модели ҳақида гапирди.