Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский: "Украина Россиядан 2000 нафар болани қайтарди"

Зеленский: "Украина Россиядан 2000 нафар болани қайтарди"

Украина Президенти Владимир Зеленский "Bring Kids Back UA" ташаббуси Россиядан жами 2000 украиналик болани муваффақиятли равишда ватанига қайтарганини эълон қилди.

Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

"Бу болаларнинг ҳар бирининг қайтиши халқимиз, жамоат ташкилотлари ва халқаро ҳамкорларимизнинг кундалик меҳнати туфайли мумкин бўлди. Биз фарзандларимиз, мамлакатимиз ва бутун эркин дунё келажаги учун бу курашга қўшилган барчага миннатдормиз", деб ёзган Украина раҳбари.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!