Украина президенти Владимир Зеленский йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди, дея хабар беради “Интерфакс-Украина” 23 февраль, чоршанба куни.
"Учрашув самарали бўлди, бир-биримизни эшитдик. Давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини билдирди, тадбиркорлар эса ўз навбатида давлатни қўллаб-қувватлашини маълум қилди", - деди Никифоров.
Никифоровнинг таъкидлашича, йиғилишда расмийлар томонидан Зеленскийдан ташқари Президент девонининг раҳбарияти, шунингдек, куч блоки раҳбарияти ҳам иштирок этган. Йиғилишда кўплаб бизнес вакиллари ҳам қатнашди.