Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Трампнинг ваъдаси ҳақида гапирди

Зеленский Трампнинг ваъдаси ҳақида гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига интервью бериб, икки ҳафта олдин АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқоти чоғида у ҳокимият тепасига келса, Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берганини айтди.

Шу билан бирга, Украина етакчиси Трамп сайловлардаги эҳтимолий ғалабага бир неча кун қолганида урушни тугатаман деганда нимани назарда тутаётганини ҳали ҳам тушунмаганини таъкидлади.

«Аммо менинг позициям шуки, сайловдан олдинги давр ва сайловолди баёнотлари сайловолди баёнотларидир. Баъзан улар унчалик реал эмас», деди Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, биринчи навбатда у Байден, Трамп ва Харрисга тинчлик режаси ҳақида айтиб беради, шунингдек, уни АҚШ Конгресси билан баҳам кўради. Шундан сўнг тинчлик режаси оммага эълон қилиниши мумкин.

Киритилди: 18:12 14.09.2024. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!