Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Россияни ЮНЕСКОдан чиқаришни сўради

A A A
Зеленский Россияни ЮНЕСКОдан чиқаришни сўради

Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Ижроия кенгашининг 215 сессияси иштирокчиларига мурожаат қилиб, Россияни унинг аъзолигидан чиқаришни сўради.

"Илтимос, айтинг-чи, нега орангизда ҳали ҳам Россия вакиллари бор? Улар ЮНЕСКОда нима қилишяпти?", — деб сўради Украина президенти.

Зеленский Россиянинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасига раислик қилишга ҳаққи йўқ, деган фикрни билдирди, чунки унинг сўзларига кўра, бу ташкилот обрўсига путур етказади.

"Террорчи давлатнинг маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш бўйича асосий органлардан бири — ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасига раислик қилишга, албатта, ҳаққи йўқ. Россиянинг бундай раислиги институтнинг ўзини – унинг салмоғини, обрўсини пасайтиради”, — деб қўшимча қилди у.

Зеленский ўз сўзларини тасдиқлаб, қуйидаги статистик маълумотларни келтирди: "24 февралдан бери Россия қўшинлари Украина ҳудудида жойлашган 2600 дан ортиқ таълим объектларига зарар етказган (ҳатто тўлиқ вайрон қилган), Россия авиацияси ва артиллерияси эса 500 дан ортиқ маданий мерос объэктлари, маданий муассасалар ва диний бинолар, шу жумладан 200 га яқин ибодатхоналар ва черковларни ўққа тутган."

Киритилди: 09:03 12.10.2022. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда