Россиянинг Украинадаги энг йирик иссиқлик электр станцияларидан бирига ҳужумидан кейин Владимир Зеленский ўз Telegram каналида россияликларга мурожаат қилди.
"Сиз ҳали ҳам бизни "бир халқ" деб ўйлаяпсизми? Ҳали ҳам бизни қўрқита оламан, синдира оламан, ён беришга кўндира оламан деб ўйлаяпсизми? Ростдан ҳам ҳали ҳеч нарсани тушунмадингизми?
Биз кимлигимизни тушунмаяпсизми? Биз нима хоҳлаётганимизни, нима ҳақида гапираётганимизни тушунммяпсизми? Тушунинг:
Газсизми ёки сизларсизми? Сизларсиз.
Электр энергиясизми ёки сизларсизми? Сизларсиз.
Сувсизми ёки сизларсизми? Сизларсиз.
Озиқ-овқатсизми ёки сизларсиз? Сизларсиз.
Совуқ, очлик, қоронғулик ва ташналик биз учун сизнинг дўстлигингиз ва биродарлигингиз каби даҳшатли ва ҳалокатли эмас. Аммо тарих ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди.
Ва биз газ, чироқ, сув ва озиқ-овқатли бўламиз... Сизларсиз ҳам!"
Ушбу ҳужум натижасида Украинанинг бир қанча ҳудудлари электр энергиясиз қолди.