Зеленский Россия билан музокараларни тақиқламаган, фақат шахсан Путин билан музокаралар олиб бориш тақиқланади. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Ермак гапирди.
"Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг қарори Путин билан музокара олиб боришнинг иложи йўқлиги билан боғлиқ. Музокараларда Россия вакилларининг иштирок этишига келсак, бизнинг позициямиз ўзгаришсиз қолмоқда. “Тинчлик режаси” тайёр бўлса, иккинчи тинчлик саммитида Россия вакиллари билан музокаралар ўтказиш имкониятини истисно этмаймиз", — дея изоҳлади Ермак.
Эслатиб ўтамиз, 30 cентябр куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.