Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Қозоғистонни Путинга учрашув жойи сифатида таклиф қилди

A A A
Зеленский Қозоғистонни Путинга учрашув жойи сифатида таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан Қозоғистонда учрашишга тайёрлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Украина раҳбари Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Журналистнинг Россия етакчиси билан эҳтимолий учрашуви ҳақида сўраганида, Зеленский музокараларга тайёр эканини айтди ва бундай учрашув ўтказилиши мумкин бўлган бир қанча давлатларни санаб ўтди.

"Бизнинг жамоаларимиз Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ҳамда Австрия ва Швейцария каби нейтрал Европа давлатларида учрашувлар ўтказишни таклиф қилди. Биз: "Агар хоҳласангиз, Қозоғистонда ҳам бўлиши мумкин — биз тайёрмиз", — деб жавоб бердик», - деди Зеленский интервьюсида.

Киритилди: 23:17 24.09.2025. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда