Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский: "Путин билан гаплашаман. Фақат шартим бор"

Зеленский: "Путин билан гаплашаман. Фақат шартим бор"

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путинни қандай шарт билан қўнғироқ қилишини айтди. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, энди унинг Путин билан гаплашиши учун фақат битта шарти бор. "Aгар иттифоқчилар [Нормандия тўртлиги мамлакатлари раҳбарлари] билан учрашув давом этса, мен у билан, албатта, мулоқот қиламан. Украина президенти сифатида Путин билан барча қийин масалаларни ҳал қилишим керак. Aгар бу урушни иложи борича тезроқ тўхтатишга ёрдам берса, мен у билан гаплашаман», – дея қўшимча қилди у.

Зеленский Путин билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришни исташини таъкидлади, чунки Нормандия форматида муҳокама қилинмайдиган масалалар мавжуд. “На Россиядаги ёки Қримдаги гаровга олинганлар масаласи, на Қрим масаласи. Ушбу формат фақат Донбасс ҳақида. Шунинг учун биз у билан дунё миқёсида юзма-юз гаплашишимиз керак", деб тушунтирди Украина раҳбари.

Россия, Украина, Германия ва Франция Нормандия форматида иштирок этмоқда. Тўрт мамлакат раҳбарлари ўртасидаги сўнгги музокаралар 2019 йил 9 декабрда Парижда бўлиб ўтди. Саммит натижасида ҳибсга олинганларни алмаштириш, сулҳни тўхтатиш ва алоқа линиясининг учта қисмида кучлар ва воситаларни ажратиш бўйича келишувлар имзоланди.

Киритилди: 13:40 25.12.2020. Ўқилди: 4207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!