Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский: "Менимча, биз ўйлаганимиздан кўра тинчликка яқинроқмиз"

Зеленский: "Менимча, биз ўйлаганимиздан кўра тинчликка яқинроқмиз"

АҚШда расмий ташриф билан бўлиб турган Украина президенти Владимир Зеленский уруш кўпчилик ўйлаганидан кўра “тугашга яқин” эканини айтди. Бу ҳақда у ABC News’га берган интервьюсида маълум қилди.

Сиёсатчи ғалаба режасининг моҳияти нимадан иборатлигини айтди ва иттифоқчиларни Украина армиясини мустаҳкамлашга чақирди.

“Ғалаба режаси — бу Украинани мустаҳкамлаш. Шунинг учун дўстларимиздан, иттифоқчиларимиздан бизни мустаҳкамлашларини сўраймиз. Бу жуда муҳим. Менимча, биз ўйлаганимиздан кўра тинчликка яқинроқмиз. Урушнинг тугашига яқинлашмоқдамиз”, деди Зеленский.

Сиёсатчи АҚШ ва Британияга бир неча бор мурожаат қилиб, улардан Украинага берилган узоқ масофали ракеталарни Россия ичкарисидаги нишонларга қарши ишлатиш бўйича чекловларни бекор қилишни сўраганди. Зеленский илтимоси Украина шарқидаги шиддатли жанглар фонида, шунингдек, Россиянинг Курск вилоятидаги операциядан бир неча ҳафта ўтгач янгради.

Украина президенти ABC News’га берган интервьюсида Путин Курск операциясидан “қўрқаётгани”ни айтди.

“Бу ҳақиқат. У (Путин) жуда қўрқмоқда. Нега деганда, унинг халқи у ўзининг... бутун ҳудудини ҳимоя қила олмаслигини кўрди”, деди Зеленский.

Президент фақат “кучли позициядан” туриб Украина “Путинни урушни тўхтатишга мажбур қилиши” мумкинлигини айтди.

Киритилди: Бугун 10:35. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!