Украина президенти Володимир Зеленский The Guardian нашрига берган интервьюсида, Украина Курск вилоятининг бир қисмини ўз ҳудудининг бир қисмига алмаштириш орқали ўзаро айирбошлашни режалаштираётганини маълум қилди.
Бундан олдин Зеленский Украина ҳарбийларининг Курск вилоятида янги ҳужумни бошлаганини ва муваффақиятга эришганини хабар қилганди. Украина раҳбари аниқлик киритиб, украиналик ҳарбийлар минтақа ичкарисига 2,5 километргача кириб боришга эришганини таъкидлади.