Президент Владимир Зеленский агар Россиянинг Украинага қарши уруши давом этса, иккинчи муддатга сайланишини айтди.
"Агар уруш тугаса, йўқ. Уруш пайтида мен қочиб қутула олмайман”, деди Зеленский.
2023-йил августида Зеленскийдан сайловда қатнашиши ҳақида сўрашган, давлат раҳбари уруш пайтида мамлакатни тарк этмаслигини айтган.
“2024-йилда уруш давом этса ва сайловлар бўлиб ўтса, мен умримда ҳеч қачон ўз ватанимни тарк этмайман”, деди президент.