Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зеленский: "Ҳа, бизга тинчлик керак"

A A A
Зеленский: "Ҳа, бизга тинчлик керак"

Владимир Зеленский Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Жо Байден билан Киевнинг Украина можаросини ҳал қилиш бўйича таклифларини муҳокама қилгани ва АҚШ раҳбари бу таклифларни муҳокама қилиш учун саммит ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди.

"Халқаро ҳуқуқий тартибни тиклаш — бизнинг умумий вазифамиз. Ҳа, бизга тинчлик керак", деди Украина президенти америкалик ҳамкасби билан АҚШ Конгресси ҳар икки палатаси аъзолари олдидаги учрашувдан сўнг.

"Украина аллақачон мен президент Байден билан муҳокама қилган таклифларни илгари сурган. Бизнинг "тинчлик формуламиз", биргаликдаги хавфсизлигимиз учун амалга оширилиши керак бўлган 10 банд, келгуси ўнлаб йиллар давомида кафолатланади", — деди у.

"Президент Байден бугун бизнинг тинчлик ташаббусимизни қўллаб-қувватлаганидан хурсандман. Ҳар бирингиз, хонимлар ва жаноблар, Америка раҳбарияти қатъий, икки палата ва партияли бўлиб қолиши учун ушбу ташаббусни амалга оширишга ёрдам бера оласиз”, — дея қўшимча қилди Зеленский.

Киритилди: 12:26 22.12.2022. Ўқилди: 2952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда