Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленский ЕИ давлатларига мурожаат қилди

A A A
Зеленский ЕИ давлатларига мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский душанба куни ЕИ давлатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларига мурожаат қилиб, Европа Иттифоқини Россияга қарши олтинчи санкциялар пакети ҳали кучга кирмагани учун танқид қилди.

“Бешинчи санкция пакети 8 апрелда жорий қилинган эди, орадан 52 кун ўтди”, — деди Зеленский. Унинг фикрича, “Россияни Украина билан тинчликка эришишга мажбурлаш учун” санкцияларни қабул қилиш жараёни тезлашиши зарур. У, шунингдек, “Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳисобига ҳеч қандай муроса бўлиши мумкин эмаслигини” яна бир бор таъкидлади.

Киритилди: 08:32 31.05.2022. Ўқилди: 6749 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар