Украина президенти Владимир Зеленский 14 февраль оқшомида халққа мурожаат қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «РБК-Украина» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, давлат раҳбарининг мурожаати мамлакатнинг асосий телеканаллари орқали намойиш этилади. Украина раҳбари ўз мурожаатида айнан нима ҳақида гапиришни режалаштираётгани ошкор этилмаган.