Агентликнинг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред Кушнер аллақачон Германия пойтахтига етиб борган.
Оқ уй ҳам Уиткофф Украина президенти Володимир Зеленский ва бир қатор европалик етакчилар билан учрашишни режалаштираётганини тасдиқлади.
Bild манбаларига кўра, аввал АҚШ ва Украина етакчиларининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчилари ўртасида музокаралар ўтказилади.
"Энг муҳими, мен президент Трампнинг вакиллари билан учрашаман. Шунингдек, европалик ҳамкорларимиз билан урушни тўхтатишга доир сиёсий келишув, яъни тинчлик асослари масаласида учрашувлар бўлади. Шу билан бирга, у ҳозир Украинадаги урушни якунлаш имконияти “сезиларли даражада юқори", — дея маълум қилди Зеленский.