Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ етакчиси Жо Байден билан телефон орқали мулоқоти чоғида Қўшма Штатлардан қўшимча ҳарбий ва молиявий ёрдам сўради, дея хабар бермоқда CNN украиналик юқори лавозимли амалдорга таяниб.
Украиналик сиёсатчи ўз ҳамкасбини Киевга ташриф буюришга таклиф қилди, бироқ Оқ уйдан ҳозирча ижобий жавоб бўлмади. АҚШ расмийларига кўра, Байденнинг Украинага сафари даргумон.
Телеканал манбасига кўра, Зеленский Байденга «Россиянинг Украинага таҳдидини камайтириш бўйича аниқ ғоялар»ни таклиф қилган. У Вашингтонни Киевга кўпроқ ҳарбий ёрдам кўрсатишга, жумладан, замонавийроқ қуроллар етказиб беришга чақирди.