Зеленский агар АҚШ Киевга ёрдам бермаса, уни Украинанинг стратегик ҳамкори деб ҳисоблаш мумкин эмаслигига шама қилди.
Камала Харрис билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида у ҳақиқатан ҳам Конгрессдан ижобий қарор қабул қилинишига умид қилишини айтди:
“Бугун биз муқобил вариантни кўриб чиқмаяпмиз, чунки биз Қўшма Штатларга стратегик ҳамкоримиз ва улар стратегик ҳамкор бўлиб қолишига ишонамиз. Агар муқобил ҳақида гапирадиган бўлсак, бу бизнинг стратегик ҳамкоримиз эмаслигини англатади. Шунинг учун мен бу муқобилни ҳисобга олмайман."