Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зарбдор туманида дори воситаларини дорихонадан ташқарида сотиш ҳолати аниқланди

Зарбдор туманида дори воситаларини дорихонадан ташқарида сотиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 6 000 дона “MILKORTIN” номли ва 100 дона “Moxiflon” номли дори воситаларини жами 121 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:41 04.08.2022. Ўқилди: 1179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!