Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Юзлаб ўзбекистонликлар 16 мартдан буён Истанбул аэропортида қолмоқда. Уларга кимдир ёрдам берадими?

Юзлаб ўзбекистонликлар 16 мартдан буён Истанбул аэропортида қолмоқда. Уларга кимдир ёрдам берадими?

Юзлаб ўзбекистонликлар 16 мартдан буён Истанбул аэропортида қолмоқда. Уларга кимдир ёрдам берадими?

Бу саволга Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев жавоб берди.

Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Истанбул халқаро аэропортида фавқулодда чоралар жорий этилиши натижасида қолиб кетишга мажбур бўлган фуқароларимизнинг мурожаатлари мониторингини олиб бормоқда.

Туркия Республикасидаги дипломатик ваколатхоналаримизга фуқароларимизни икки марта овқат билан таъминлаш, улар дуч келган бошқа санитар ва маиший масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш вазифалари қўйилди.

Туркия Республикасининг ваколатли идоралари билан фуқароларимизни олиб чиқиш учун чартер рейсларини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Натижада 21 март куни шундай чартер рейсларнинг биринчиси амалга оширилди. Тез орада кейинги рейслар ҳам ташкиллаштирилади.  

Ҳозирда “Тошкент-Истанбул-Тошкент” йўналишида учадиган мунтазам чартер рейсларини ташкиллаштириш масаласи ҳал қилинмоқда, деди у.

 

Киритилди: 12:08 22.03.2020. Ўқилди: 2212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!