Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Юртимизнинг яна бир манзилида сержантлар форуми ташкил этилди (фотогалерея)

Юртимизнинг яна бир манзилида сержантлар форуми ташкил этилди (фотогалерея)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан мамлакатимизнинг яна бир манзилида –  Андижон вилояти Андижон шаҳрида “Биргаликда кучлимиз” шиори остидаги “Сержантлар форуми” ташкил этилди. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган тадбирлардан бири бўлган Сержантлар форуми Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида хизмат қилаётган сержантлар билан доимий ҳамкорликни ўрнатиш, янги инновацион ғоя ва фикрларни амалга тадбиқ этиш, келгусидаги вазифа ҳамда топшириқларни биргаликда бажариш, ўзаро бирлашиш мақсадларига қаратилгандир.

Ёшлар марказида старт олган форумда Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Божхона қўмитасида хизмат ўтаётган сержантлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, шунингдек Ёшлар иттифоқининг "Фидокор ёшлар" аъзолари иштирок этдилар.

Ҳарбий хизматчиларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда янгича ёндашиш таклифлари билдирилган Сержантлар форумида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ў.Шукуров, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши раиси О.Йўлдошев, вилоят Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи М.Ғофуров, Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда Марказий аппарати мутасадди раҳбарлари ва бошқа ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

“Сержантлар форумидан асосий мақсад – бу ҳарбий хизматчиларимизга юртимизда бўлиб ўтаётган сиёсий, иқтисодий жараёнларни, Олий Бош Қўмондонимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ етказиб беришдир” – дейди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари.

Сержантлар форумининг кун тартибига бир қатор тадбирлар киритилган бўлиб, уларнинг барчасида Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Хусусан, Сержантлар форумининг очилишига бағишланган пресс-клубда Миллий гвардия сержанти Ш.Хусаинов сержантлар кенгашларининг фаолияти ва таклифлари юзасидан инглиз тилида маъруза қилган бўлса, шартнома асосида хизмат қилиб келаётган оддий аскар С.Бахритдинов Андижон вилоятидаги бўлинмаларга бириктирилган 35-сонли мактабда спортнинг каратэ тури бўйича ташкил этган тўгарак фаолияти билан таништириб ўтди.

Икки кун давом этган форумда сержантлар жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат ўташга тайинланган ҳарбий хизматчилар билан услубий-амалий йўриқнома машғулотларини олиб бордилар, отлиқ кавалерия бўлинмаларининг хизмат ўташ давомида қўллайдиган амалий ҳаракатлари, махсус операция бажариш чоғидаги ҳаракатлар техникаси, Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодига оид бурчаги ҳамда бошқа қўргазмалар билан танишдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун турли вазиятда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус операцияларнинг кўргазмали-амалий машғулоти намойиши бўлиб ўтди.  Фидокор ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ва дуч келган муаммоли вазиятларга тўғри йўналишда маслаҳатлар олдилар.

Бўлиб ўтган Форум сержантлар ва Фидокор ёшларнинг бир мақсад сари бир тан-у бир жон бўлиб, Ватан осойишталиги, юртимиз ривожи йўлида юқори марраларга эришишдаги ўзаро ҳамкорлик, бирдамлик билан қўйилган қадамни акс эттирди.

 

Киритилди: 11:20 29.05.2019. Ўқилди: 1402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!