Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Юртимизга бу ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келади

Юртимизга бу ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келади

Бугун ва эртага Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз қуруқ ва иссиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.

16 сентябрда республиканинг шимолий туманларига Волгабўйидан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Кун давомида бу оқим мамлакатнинг шимоли ва чўл зонасидан ўтади ва булутлиликнинг ортиши ва кундузги ҳароратнинг 20-25 даражагача пасайишига олиб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 17-18 сентябрда салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Ҳамма жойда булутлилик ортади, қисқа муддатли ёмғирлар фақат республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даражагача, кундузи 22-27 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 5-7 даражага пастдир.

Совуқ ҳаво фронти ўтиши натижасида 16-17 сентябрь кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

19 сентябрда жануби-ғарбий иссиқ ҳаво совуқ оқимни сиқиб чиқаришни бошлайди ва кундузги ҳарорат 1-2 даражага кўтарилиб, 25-30 даражани ташкил қилади.

Киритилди: 13:14 14.09.2020. Ўқилди: 3060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!